Ўзбекистонда ноябрь ойида аҳолининг инфляцион кутилмалари октябрга нисбатан деярли ўзгармади, бизнеснинг кутилмалари эса сезиларли пасайди. Иш ҳақи, нафақалар ошиши нархларга босим ўтказишини қайд этганлар кўпайди. Инфляция 8 фоиз ва ундан камроқ бўлишини кутаётганлар улуши пойтахтда энг кам бўлди.
Марказий банк ички ва ташқи иқтисодий омиллар ҳисобига нархларга бўлган босим юқори қолаётганини қайд этди. Шунингдек, логистика ва ташиш нархларининг қимматлашуви товарлар ва хизматлар нархига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Ялпи таклифдаги айрим узилишлар инфляцияни ошириши эҳтимолдан ҳоли эмас.
Марказий банк томонидан ўтказилган матбуот анжуманида 2022 йил якунига кўра инфляция даражаси 12−12,5% атрофида бўлиши, 2023 йилда эса 8,5−9,5% гача пасайиши прогноз қилинди. Мос равишда ЯИМ 5,2−5,8%, 2023 йилда 4,5−5% бўлиши кутилмоқда.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг